Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

1669

Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, ёш ихтирочи Бунёдбек Зарипов масофадан иссиқлик ҳароратини ўлчайдиган термометрнинг маҳаллий прототипини яратди. 

У 3D принтердан чиқарилган бўлиб, тана ҳароратини узоқдан туриб лазер ёрдамида ўлчайди. Ҳозирда ушбу воситанинг прототипи ишлаб чиқилмоқда ва синов ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур термометр хориждан келтириладиган тиббий асбоб-ускуналардан фарқли ўлароқ анча арзонлиги билан диққатга сазовордир. Бу маҳсулотимизнинг нархи тахминан 220 минг сўм бўлиши мўлжалланган.

“Яна бир ишланма бу 3D принтердан чиқарилган махсус шлем. Ҳозир пандемия пайтида бу маҳсулот жуда талабгир, нархи 15-18 минг сўм атрофида. Карантин даврида дорихона ва супермаркетларда тарқатилса, жуда асқотади. Бир марталик матоли ниқоблардан фарқли равишда, ундан ундан кўп маротаба фойдаланиш мумкин”, – дейилади вазирлик хабарида.

Карантин даврида аҳоли озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга бориб туриши табиий. Ёш инноваторлар дўконларга кириб чиқишда фойдаланадиган индивидуал эшик тутқичларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

247 10:55 20.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

662 10:50 18.09.2021

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

476 10:05 18.09.2021

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

5242 16:35 17.09.2021

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишди

373 09:19 17.09.2021

Хивадаги халқаро форумда Шавкат Мирзиёевнинг мактуби ўқиб берилди

262 18:15 15.09.2021
« Орқага