Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонлик мигрантлар Латвияга ишлаш учун боради

1186

Ўзбекистон ва Латвия ташқи ишлар вазирларининг Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон фуқароларининг Латвияда расмий меҳнат фаолиятларини олиб бориши масалаларини тезлаштириш борасида келишиб олинди.

Хабарга кўра, бир қатор ҳужжатлар, хусусан, бандлик муносабатлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битим лойиҳаларини кўриб чиқишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Латвия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилган.

Бундан ташқари Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан иқтисодий, сиёсий, савдо ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан мулоқот олиб борган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

32 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

207 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

94 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

266 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

852 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

84 12:20 02.07.2022
« Орқага