Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Афинадаги консуллиги ёпилади, Швецияда элчихона очилади

1765

Бугун Ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Юсуф Қобилжонов матбуот анжумани ўтказди. Унда 2021 йил биринчи чорагида вазирлик томонидан қилинган ишлар ҳақида маълумот берилди.

“Шуни таъкидлашни истардимки, Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили миллий ва хорижий журналистлар учун биринчи марта брифинг ўтказмоқда. Бизнинг сиз, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича жуда катта режаларимиз бор”, – деди Қобилжонов.

У жорий йилда консуллик-ҳуқуқий йўналиш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталар экан, қуйидаги маълумотларни келтирди:

  • 6 673 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилди;
  • хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 1 934 нафар Ўзбекистон фуқароларига кўмак, хусусан консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди;
  • хориждаги 884 нафар фуқаро молиявий ёрдам олди.

Шунингдек, Юсуф Қобилжонов Ўзбекистоннинг Афина шаҳридаги Бош консулхонаси ёпилиши ва Швеция Қироллигида элчихона очилишини маълум қилди. “2021 йил апрель ойида ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди”, – дея билдирди у.

Греция билан доимий сиёсий, дипломатик ва савдо-иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш учун ушбу мамлакат билан ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасига юклатилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1095 22:25 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1340 19:36 06.02.2023

Туркияга ўзбекистонлик қутқарувчилар жўнатилади

588 16:06 06.02.2023

Президент Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

523 12:05 06.02.2023

Туркиядаги зилзилада ўзбекистонликлар жабрландими? - Ўзбекистон ТИВ ахбороти

859 11:38 06.02.2023

«Туркмангаз»дан Ўзбекистонга бепул газ берилади

1683 13:12 04.02.2023
« Орқага