Ислом

Ўзбекистоннинг бир йиллик закот потенциали $500 млн. - $1.5 млрд. атрофида

1731

АҚШда президентлик сайловларида демократик партия номзодларидан бири Elizabeth Warren бойлиги $50 миллиондан юқори бўлган энг бой одамларга 2% солиқ солишни сайловолди кампаниясига киритган. Бу АҚШдаги қатор ижтимоий муаммоларга, хусусан талабаларнинг кредит қарздорлигини 95% йўқотишга, 5 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тўловларни қилишга асос бўлади деб ваъда беряпти.

Қизиқ тарафи шундаки, бу солиқнинг закот билан бир қанча ўхшаш жойлари кўзга ташланяпти:
- Тўловчилар фақат бойлар (бойлиги $50 миллиондан юқори бўлганлар; закотда моли нисобига етганлар - ҳозирги кунда $3-4 мингдан кўп бойлиги борлар)
- Солиқ даромаддан эмас, закот каби мол-мулкдан олиниши
- Солиқ ставкаси 2% (2-cent tax), закот 2.5%
- Ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга интилиш.

Шу охирги нуқтага закот масаласида тўхталмоқчиман: 

Агар дунёдаги барча мусулмонлар закотларини тўлиқ адо этганларида бир йилда тахминан $500 млрд (!) закот тўланган бўлар эди. Маълумот учун, Ўзбекистонда жами банк активлари $30 млрд., Қозоғистонда $70 млрд. атрофида. 50 йилдан бери ривожланиб келаётган ислом молиясининг жами активлари атиги $2.5 трлн. атрофида. Яъни, 5 йилда жами закот тўловлари бутун ислом банкларидан кўп маблағни сафарбар қилиш потенциалига эга. Агар ушбу тўловлар амалга оширилганда 10-20 йилда мусулмон дунёсида (Африкадагилар ҳам) очликка барҳам бериларди, ўта қашшоқлик тугатиларди, таълим билан аҳоли тўлиқ таъминланарди.

Ўзбекистонда бир йиллик закот потенциали $500 млн. - $1.5 млрд. атрофида баҳоланади. Бу Ўзбекистоннинг бир йиллик 100 трлн. сўм атрофидаги давлат бюджетининг 10% атрофида дегани. Агар закот тўлаш зарурлигини одамлар тушунганларида, ҳисоблаш усулини билганларида, бу соҳада тизимли иш олиб борилганда Ўзбекистонда кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконияти бўлар эди.

Музаффар Ҳуснитдинов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

919 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

372 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

209 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

864 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

823 16:30 04.04.2020

Коронавирус манзараси 

1062 23:30 03.04.2020
« Орқага