Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг «Ҳаж – 2017» ишчи гуруҳи Саудия Арабистонидаги ҳожиларга хизмат кўрсатиш муассасаси томонидан тақдирланди

1099

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори баҳоланди, деб ёзади Muslim.uz сайти.

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж маносикларини намунали бажариши, Мино, Арафот ва Муздалифа водийларидаги ташкилий ишлари учун мутасадди муассасалар томонидан ташаккурномалар тақдим этилди. Жумладан, ҳожиларга хизмат кўрсатувчи Саудия Арабистонидаги миллий муассаса раҳбари Бандар ибн Носир Синдий, ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳининг ҳаж тадбирлари тартибли ва намунали тарзда ташкил этганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у ташаккурномада қуйидаги илиқ сўзларни баён этди.

ҲОЖИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МИЛЛИЙ МУАССАСАСИ

«Ҳожиларга хизмат кўрсатиш шараф, омонат ва масъулиятдир!»

ТАШАККУРНОМА

Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ҳожиларига хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳижрий 1438, милодий 2017 йилдаги Ҳаж мавсумида Мадинаи Мунавварада Ўзбекистон Республикаси ҳожилари хизматидаги юксак фаолияти учун «Ҳаж – 2017» ишчи гуруҳи аъзоларига самимий ташаккурини изҳор этади.

Аллоҳ таолодан келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Камоли эҳтиром ила,

Бандар ибн Носир Синдий,

Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари
ҳожиларига хизмат кўрсатиш бошқармаси раиси

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда умумий ҳисобда юртимиздан 7350 киши ҳаж амалларини бажарди. Улардан 72 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси сифатида имтиёзли равишда ҳаж сафарига бориб келди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 2018 йили 11000 нафар юртдошимиз Саудия Арабистонига ҳаж зиёратига бориши режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

2017 йилда қанча мусулмон Ҳаж ва Умрага самолётда боргани маълум қилинди

1402 11:20 28.12.2017

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳи ҳаж сафаридан қайтиб келди

931 23:01 23.09.2017

Саудия Арабистони бу йилги ҳаж мавсумида қанча киши қатнашганини маълум қилди

1019 18:06 12.09.2017

2017 йил Ҳаж мавсумидан тезлаштирилган лавҳалар

2556 20:01 10.09.2017

«Ҳаж мавсумининг муваффақияти Исломнинг бешинчи устунини бузишга бўлган уринишларни йўққа чиқарди»

935 15:46 10.09.2017
« Орқага