Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фирибгарлардан огоҳлантирди

1036

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Бош консулхонаси сўнгги вақтларда дипломатик миссия атрофида фирибгарлик ҳолатлари содир бўлаётгани ҳақида маълумотлар келиб тушаётганини билдириб, ватандошларни ҳушёрликка чақирди.

“Ўзингизни фирибгарлардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги тавсияларимизга қатъий риоя қилишингизни сўраймиз:  

  • ҳужжатларингизни Бош консулхонага шахсан топшириш;  
  • ҳужжалар учун тўловларни фақат Бош консулхона IBAN (ҳисоб) рақамига банк орқали амалга ошириш;  
  • барча ҳужжатларини consulate.mfa.uz web сайти орқали тўлдириш (бу билан сиз маълум бир маблағни тежашингиз мумкин)”, – дейилади консулхона баёнотида. 

Шунингдек, Бош консулхона  агарда кимдир ишларни тезлаштириш учун қўшимча ёки нақд пул талаб қилса, бу ҳақда зудлик билан хабар беришни сўраган.

Бош консулхона бирор хизмат кўрсатиш бюроси билан бирга иш олиб бормаслигини ва улар томонидан белгиланган хизмат тўловларига жавобгар эмаслигини эслатиб ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

266 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

178 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

308 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

252 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

113 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

374 21:10 25.05.2022
« Орқага