Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида меҳнат учун устама ҳақ тўланиши маълум қилинди

16:20 10.09.2019 667

Ҳукумат қарори билан Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига киритилган жойларда ишларни бажарувчи барча ходимларга қўлланилади ва берилади.

Бунда устама миқдори ушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади.

Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъий назар иш жойи бўйича тўланади.

Рўйхатда кўрсатилган ҳудудларга бир ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилган ходимларга ҳам мазкур ҳудудда бўлган вақти учун ушбу жой учун назарда тутилган миқдорда устама тўланади.

Бунда устама меҳнатга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган сафарларда харажатларни қоплаш учун тўловдан қатъий назар тўланади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!