Янгиликлар

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 24 млрд доллардан ошиб кетди

931

Марказий банк ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил бошидан 40,9 фоизга ёки 7,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 январь ҳолатига 24,4 млрд. долларни ташкил қилди.

2019 йилда қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (5,7 млрд. доллар), шундан 1 млрд. доллари халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 млрд. долларга ошди.

Қайд этилишича, 2019 йил давомида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,8 млрд. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 2,1 млрд. доллар, нефт-газ ва энергетика ташкилотлари – 208,2 млн. доллар, тўқимачилик сектори корхоналари – 131 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 391,2 млн. доллар томонидан амалга оширилди.

Шунингдек, ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 451,5 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 294,7 млн. доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 1,5 млрд. доллар ва фоиз тўловлари бўйича 411,8 млн. долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиббиёт ходимларига 5,6 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди

94 21:38 05.06.2020

ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда газ қазиб олишни икки баравар камайтиради

332 18:30 05.06.2020

“Яшил” ҳудудларда очиладиган масжидлар рўйхати эълон қилинди

1405 17:47 05.06.2020

Аллоҳнинг байтини бирга обод қилайлик!

379 16:00 05.06.2020

Вазир яна Бош прокурорга мурожаат қилди, муаммо ҳамон ечилмаяпти

914 14:45 05.06.2020

Масжидлар қачон очилишига аниқ бўлди – Ўзбекистон мусулмонлари идораси баёноти

1683 12:12 05.06.2020
« Орқага