Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегараси тўлиқ тозаланди

3362

Ўзбекистон Тожикистон билан чегара қисмини миналардан тозалаш ишларини якунлаганини маълум қилди. Икки давлат чегара ҳудудининг миналардан тозаланиши Ўзбекистон кучлари ва воситалари билан амалга оширилган. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб, Asia-Plus маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон бунда тожикистонлик сапёрлар хизматидан бош тортган, чунки ишлар Ўзбекистон ҳудудидагина амалга оширилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга ташрифи якунларига кўра, икки давлат етакчиси умумий чегарани миналардан тозалаш бўйича барча ишлар 2019 йил охиригача якунланишига келишиб олишганди.

Ўзбекистон 1990 йиллар охирида Тожикистон билан чегарасининг тоғли ҳудудларини миналаштирган эди. Ўшанда Ўзбекистон буни Тожикистон томондан ўз ҳудудига Ўзбекистон ислом ҳаракати жангариларининг кириши олдини олмоқчилиги билан тушунтирган.

Мавзуга доир:
Янги чегара пункти очилади

Тожикистон миллий мина маркази маълумотларига кўра, охирги 20 йил ичида Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида ва Тожикистоннинг ўзида миналар портлаши оқибатида 374 тожикистонлик ҳалок бўлган, 485 нафари жароҳат олган. 

Маълумотларга кўра, ушбу давр ичида Тожикистон ҳудудини миналардан тозалаш вақтида 2 нафар сапёр ҳалок бўлган, 20 нафари жароҳат олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради

387 18:05 09.08.2022

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари ҳамкорлиги ортмоқда

194 17:00 09.08.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш

759 16:01 09.08.2022

Ўзбекистондан келтирилган исириқ учун Россияда жиноий иш очилди

631 15:37 09.08.2022

V Ислом Бирдамлиги ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади

228 14:15 09.08.2022

Запорожье ҳам Россияга қўшиб олиниши мумкин

465 12:35 09.08.2022
« Орқага