«Ўзгаларга асло озор берманг!» 1-мавзу: У ҳақиқий мусулмон эмас

19:00 24.06.2018 611

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳазрати Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ

“Мусулмон (бошқа) мусулмонлар тилидан ва қўлидан омонда бўлган кишидир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Яъни, унинг тилидан бировга озор етмасин ва унинг қўлидан бировга озор етмасин. Бу ҳадисда мусулмоннинг аломатини айтдиларки, бу сифатлар ўзида топилган кимсани айни мусулмон дейдилар. Шунга кўра, қайси мусулмоннинг қўли ва тилидан бошқалар омонда бўлмаса, у шахс аслида мусулмон дейилишга лойиқ эмасдир. Масалан, бир шахс намоз ўқимайди. Унинг намоз ўқимаслиги сабабли бирор муфтий, бу шахс намоз ўқимайди, шунга кўра у кофир дея унга фатво бермайди. Лекин у аслида мусулмон дейилишга лойиқ эмасдир. Чунки, у Аллоҳ таоло айтган энг муҳим фарзни адо қилмаяпти. Худди шундай кимнинг қўлидан ва тилидан одамларга озор етса, унга ҳам гарчи муфтий куфр фатвосини бермасада, лекин у аслида мусулмон дейилишга лойиқ эмасдир. Чунки, у мусулмонлар ишини қилмаяпти. Бу ҳадиснинг маъноси шудир.

“Ислааҳий хутбаат” китобидан, 8-жуз, 103-бет

Абдулқайюм Комил таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!