«Ўзгаларга асло озор берманг!» 2-мавзу: “Ижтимоъий ҳаёт”нинг маъноси

11:00 25.06.2018 420

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Исломнинг беш қисми бор: 1) Ақоид. 2) Ибодатлар. 3) Муомалалар. 4) Ахлоқ. 5) Ижтимоъий ҳаёт.

Бу ҳадис дарҳақиқат исломнинг беш қисмидан бир қисми, яъни “ижтимоъий ҳаёт”нинг асосидир. “Ижтимоъий ҳаёт” дегани шуки, бу дунёда бирорта ҳам инсон ёлғиз яшамайди ва ёлғиз яшашликга буюрилмагандир. Қачонки, инсон бу дунёда яшаса, у ҳолда у ким биландир алоқа боғлайди. Оила аъзолари ила, дўстлари ила, қўшнилари ила, бозордаги ва ишлайдиган жойидаги одамлар ила алоқа боғлайди. Лекин савол шуки, қачонки, инсон ўзгалар ила алоқа боғласа, у ҳолда улар билан қандай муомала қилиши керак? Қандай услуб ихтиёр қилиши керак? Бунга “ижтимоъий ҳаёт” аҳкомлари дейилади. Бу ҳам диннинг беш катта қисмидан бир катта қисмидир. Лекин бизнинг билимсизлигимиз ва беамаллигимиз туфайли диннинг бу қисми буткул эътибордан тушиб қолгандир ва уни айни диннинг қисми деб тушунилмайди ҳамда у ҳақида Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган аҳкомлар тарафига эътибор берилмайди.

“Ислааҳий хутбаат” китобидан, 8-жуз, 104-бет

Абдулқайюм Комил таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!