Ўзимизнинг янги хорижийчи авлод...

16:30 16.05.2019 975

Тошкентга борганимизда илк кун оқшомда элчимиз Сурейя Эр ва унинг муҳтарама аёли бизни меҳмон қилишди.

Жума намозига элчимиз, Истанбул Сабоҳаттин Зоим университети ректори Меҳмет Булут ҳамда Хориждаги турклар ва қариндош халқлар идорасининг собиқ раҳбари Қудрат Булбул билан бирга бордик.

Тошкентнинг марказидаги кўркам масжид. Масжидда ҳам, атрофида ҳам жой йўқ. Ён кўчаларда ҳамма қўлида жойнамоз билан жой қидириб юрибди. Биз ҳам масжидга қўшни кўчадаги бўш жойга жойнамозларимизни ёзиб, ўзбек қардошларимиз билан бирга саф тутдик.

Ўзбекистонда масжидлар тўлиб-тошган. Устига-устак, ёшлар билан!

Асрни ёмғир ёғаётган бир пайтда ўқиганимизда ҳам масжиднинг тўлиб-тошгани, жамоатнинг катта қисми ёшлардан иборатлиги ҳам бизни ҳайрон қолдирди, ҳам хурсанд қилди.

Хўш, бунинг сири нимада?

Туркияда масжидлар бўш қолаётган бир пайтда Ўзбекистондаги масжидларнинг айниқса ёшлар билан тўлиб-тошишининг сири нимада?

Биз билмаган кучли тариқатлар, жамоатлар борми Ўзбекистонда?

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) вакили Али Иҳсан Чағлар буни маҳалла ҳаёти, демакки, маданий идентификациянинг сақлаб қолингани билан изоҳлайди.

“Ўзбек оиласи яшаяпти, – дейди у. – Бу ерда осмонўпар бинолар қурилишига рухсат йўқ. Маҳалла маданияти жуда кучли. Уйларида катта ҳовлилари бор, инсонлар ана шу ҳовлиларда баҳамжиҳат, бир неча авлод бирга яшайди. Шу сабабли оиладаги муносабатлар, ака-укачилик, ҳақ-ҳуқуқ туйғуси жуда кучли бу ерда. Масалан, ҳеч ким ўғирлик қилмайди, йўлда бир-бирини бўғозламайди, ҳалим инсонлар улар”.

Модернликнинг кири, занги, худбинлиги ва руҳсизлиги, капитализмнинг адо қилувчи жозибаси ҳали бу ерларга етиб келмабди!

Янги хорижийчилар авлодининг келиши

Кеч бўлса-да, йўлимизни очадиган янги хорижийчилар ва дипломатлар авлоди келяпти!

Сурейя Эр бей бунинг энг гўзал мисолларидан бири.

Чадда элчилик қилаётган пайтда биз у ерга борганимизда танишган Аҳмад Кавас домла ҳам истисто элчиларимиздан. Аввал Парижда маданият атташеси бўлиб ишлаган, кейин Жибути элчиси тайинланган идеалист, тамаддун уфқи чегара билмайдиган Ҳасан Явуз бей ҳам ана шу истиснолардан бири эди. 

Ҳам тамаддун уфқи, ҳам ҳаракатчанлик қобилияти етук Сомалидаги элчимиз Кани Торунни ҳам эслаб ўтишим керак мутлақо.

Сурейя бей ҳам Аҳмад Кавас сингари, Ҳасан Явуз сингари, Кани Торун сингани тамаддун шуури, уфқи ва иддаоси фавқулодда бўлган элчиларимиз сирасига киради. Жўғрофияни жуда яхши билади. Айниқса, маданий ва стратегик жўғрофияни. TİKAда бир неча йил бошлиқнинг бу жўғрофидан масъул ўринбосари бўлиб ишлаганининг, тажрибали дипломат эканининг бунда ҳиссаси катта бўлса керак.

Тамаддун илдизларимизни тирилтириш илинжи

Шунинг учун ҳам Сурейя бейнинг ўзига ишончи юксак. Ўзбекистонда Хуросон ва Туркистондаги Мовароаннуаҳр тамаддун ҳавзасининг меваси бўлмиш қадимий қўлёзмалар сақланадиган кутубхона очиш, бу ерга нафақат минтақа, бутун дунё олимларини йиғишни ўйлаяпти!

Бу борада Ўзбекистон бошқаруви билан ҳам музокаралар ўтказибди.

Сурайя бейга хусусда Олий таълим кенгаши, умумда ҳукумат кўмак бериши зарур. Камида икки жиҳатдан.

Биринчидан, бундай элчиларимиз шу пайтгача деярли йўқ эди. Иккинчидан, Туркистон ва Хуросон Ислом тамаддуни дуч келган, мўғулларнинг ва салибчиларнинг ҳужумлари билан чўққига чиққан тамаддун инқирозини енгиб ўтишимизни таъминлаган бунёдкор зеҳният ва иродани, ҳимоячи қудрат ва руҳни ривожлантирган ҳолда салжуқийлар ва усмонийлар билан ҳақиқатга айлантирилган тамаддун “портлаши”нинг манбаси бўлган. 

Арнольд Тойнби усмонийларни тўхтатиб қолишнинг, мусулмон Ҳиндистоннинг, турк ва араб дунёсининг парчаланишининг энг муҳим натижаси аҳли суннатнинг пароканда бўлиши ҳақидаги ҳақиқат эканини айтган эди.

Биз Хуросан ва Туркистон ҳавзасида амалга оширган тамаддун тараққиётининг икки жиҳати бор: ирфоний тажриба билан кўнгилни фатҳ этувчи инсон тарбияланган ҳамда аҳли суннатнинг ёрдами билан Ислом дунёсини илк бор ақидавий, фикрий ва сиёсий ўлароқ оёққа турғизган, ортидан Европанинг ичларига қадар етиб борган бир низом барпо этилган.

Ислом дунёси икки асрдан бери бошидан ўтказаётган иккинчи йирик тамаддун инқирозини худди шу – Макка ва Мадананинг проекциялари бўлган аввал инсон, кейин низом тамойилини ҳаётга татбиқ этган ҳолда ошиб ўтамиз. Бунинг учун келгуси минг йилни ҳам бизнинг барпо этишимизни таъминлайдиган узун ва машаққатли сафарга чиқамиз...

Хуллас, тарих бизни чақиряпти. Дунё бизга интизор, биз эса ҳақиқатга.

Юсуф Қоплон, “Янги шафақа” газетаси, Туркия

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!