Наср

Масжиднинг икки айри бурчагида икки киши дуо қилиб ўтирибди...

2169

Мен масжидда имомман. Қанчалик ишонасиз, билмадим, лекин сир бўлиб қолишини истамадим.

Кеча намоз ўқиб бўлинди. Қарасам, масжиднинг икки айри бурчагида икки киши дуо қилиб ўтирибди. Бири йиғлаяпти, иккинчиси гўё кулётгандек эди. Лекин бизнинг жамоатдан эмасликлари аниқ. Ўзимга-ўзим "тўхта, бунда бир сир бор", дедим. Ҳозир чиқиб қолишади. Ўтириб уларни кузата бошладим. Уст-боши тузук киши баланд овозда "омийн" деди, унинг овози гўё масжидни тутиб кетди. Сўнг туриб ёнимга келди.

– Домла, мана бу конвертни олинг. Ўғлим операция бўлди. Докторлар унинг бир неча кунлик умри қолганини айтишганди. "Яшаб кетиши қийин, лекин дуо қилаверинглар", дейишди. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир уйда. Онасининг тиззасида. Ҳозир икки ракат шукр намози ўқидим. Тузалса, шуни садақа қиламан, деб назр қилгандим. Муҳтож одамни сиз биласиз, шунга берсангиз, – деди.

Майли, дедим. У кетди. Иккинчи биродаримиз эса кўринишидан бечораҳол киши. У ҳам бироз ўтиб чиқди. Кўзларида ёш. Эллик беш ёшдаман. Инсонларнинг ҳолини тушунаман.

– Биродар, келинг, ҳеч ким йўқ, нима дардингиз бор? – деб сўрадим.

– Домла, икки болам бор. Кечагина янги ишга кирдим, қийналиб қолдим. Ойлик чиқишига ҳали анча бор. Фарзандларимнинг ўқитувчиси бир нарсалар сўраган экан. Бизнинг эса қарз сўрашга ҳеч кимимиз йўқ. Ойлик олгунимча амаллаб турайлик дедим. Жуда қийналиб кетдим, шунга дуо қилдим. Раббимдан бу аҳволдан чиқадиган йўл кўрсатишини сўрадим.

– Биродар, ишонмазсиз, лекин бироз олдин чиққан киши менга конверт берди. Буни муҳтож одамга беринг, деб тайинлади. Олинг, бу дуоингиз ижобати.

Бир халтага ул-бул солиб, болаларингизни хурсанд қилинг, дедим.

Конвертни очиб кўрмагандим, ичида қанча пул борлигини ҳам билмайман. Бечора хурсанд бўлиб кетди. Кейин ўтириб Аллоҳга дуо қилиб, шукр қилдим:

– Аллоҳим! Назр қилганни ҳам, муҳтожни ҳам, масжид имомини ҳам бир жойда учраштириб қўйдинг. Конвертни очиб ҳам кўрмадим, аминманки, Сен эҳтиёжига етадиган даражада солдириб қўйгансан. Мени бу йўлда сабабчи қилганинг учун Ўзингга беадад ҳамдлар бўлсин!

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳижоб ояти

215 07:00 14.10.2019

«Сенга бир дирҳам, шеригингга етти...»

916 21:00 02.10.2019

Насроний атиргули (10-қисм)

3491 23:55 21.09.2019

Насроний атиргули (9-қисм)

2400 00:00 20.09.2019

Ҳикоянинг қаҳрамони ҳақми, Сиз нима дейсиз?

1472 07:05 19.09.2019
« Орқага