Ўзингизга болангизнинг кўзи билан қаранг...

18:00 01.03.2018 1381

Ҳаётингизда бир кун, бир мартагина болангизнинг кўзи билан ўзингизга, уйингизга, феъл-атворингизга, тутумингизга, қандай она эканингизга разм солинг. Қаранг, болангизнинг кўзи билан қаранг... Ажабо уйингизда болалик ҳаёти қандай, кўряпсизми, ҳис этяпсизми? Чиндан болага айланиб қолсангиз шу он нималарни ўйлардингиз, нималарни айтардингиз? Сиз шундай муҳитни, шундай ота-онани қабул қилармидингиз? Бақирадиган, урадиган, интернетдан ортмайдиган, сериал кўрадиган, дугоналар билан соатлаб гаплашадиган, “гап” га кетиб, кунлаб умрини йўққа чиқарадиган, кийимсевар, тилласевар, баҳслашмоққа ўч, гўзаллик салонларига вақти “вип”, болага келганда “иши кўп”  бўлган, чойхоначи илму-маърифатдн узоқда бўлган ота-онани  истармидингиз?..

Боламиздан хушланмаганимизда қандай муносабатдамиз? Унга йўл кўрсатмоқ, ёрдам қилмоқ борми ҳаракатларимиз-да... Балки ота-она сифатида камчиликларимизни тан олармиз...

Сиз “меники” деган болалар аслида “сизники” эмас. Улар “Ўз”ини соғинганлар “Ўз” лигини истаган ўғиллар ва қизлардир!

Сиз сабаб дунёга келдилар, аммо” СИЗ” дан эмаслар. Ёнингизда, аммо ашёнгиз – молингиз эмас улар.

Уларга севгингизни беришингиз мумкин, аммо ўй хаёлларингизни эмас... Чунки ўзларининг ўйлари, қарашлари, фикрлари бор.

Уларнинг вужудларин ўзингизники дерсиз, жонини асло!.. Сиз унинг жонини ҳатто тушларингизда зиёрат эта олмассиз...

Ўзингизни болаларингизга ўхшатишингиз мумкин, аммо уларни ўзингизга айлантирмоққа уринманг ҳеч...

Улар бизга омонат, хиёнатга, ота-оналик мақомини суистеъмол қилишга ҳаққимиз йўқ!

Ноила ХОЛМАТОВА

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!