Ўзингизни кеча, бугун ва эртангиз хусусида тергаб туринг

10:27 12.08.2019 356

Ўтмиш ва келажакнинг темир дарвозаларини ёпиб, бугунги кунингиз билан ҳамқадам ҳаёт кечиринг. Ўзингизга бундай саволлар бериб кўринг:

1. Уфқ ортидаги мавҳум сирли боғ-роғлар орзусида, келажакни деб ҳаловатсиз бўлиб ҳозирги ҳаётимни зое қилмаяпманми?

2. Илгари бўлиб ўтган ва вақтлар ўтиб эскирган воқеа-ҳодисаларга ғам чекиш билан ҳозирги ҳаётимни аччиқ қилмаяпманми?

3. Тонгда уйқудан уйғонгач, олдимдаги йигирма тўрт соатдан унумли фойдаланиш режасини тузяпманми?

4. Бу дунёда ўтказаётган умримнинг ҳар дақиқасидан фойда оляпманми?

5. Бу дастурларга қачон риоя этаман: бугунми, эртагами ёки кейинги ҳафтадами?

6. Ўзимиздан: “Бошимга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима?” деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик.

"Ўкинма" китоби

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!