Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

"Ўзингизни ва бутун дунёни Тоғли Қорабоғ ҳақидаги ёлғон билан алдаманг!" – Филипп Экозянц

8729

Яқин Шарқ тарихининг таниқли тадқиқотчиси Филипп Экозянц ўзининг YouTube каналида Тоғли Қорабоғ можаросининг моҳияти тўғрисидаги ҳозирги кунда арман диаспораси вакиллари томонидан тарғиб қилинаётган ёлғон ғояларни рад этди. У Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларида давом этаётган жанглар тўғрисида ёлғон маълумот берган футболчи Генрих Мхитарянга жавоб берган.

Мхитаряннинг Твиттердаги сўнгги баёнотини Филипп Экозянц "арманларнинг йиғиси" деб таърифлаган.

"Бу йиғи шунчалик танишки, таниқли ва унчалик таниқли бўлмаган одамлар бутун дунёдан арманиларга баъзи бир “яхши ишлари”да ёрдам беришни илтимос қилиб 300 йилдан бери айтишади", – деди у биринчи навбатда.

"У (Мхитарян) шундай ёзади: "Икки ҳафтадирки жанглар аллақачон давом этмоқда" – буларнинг барчаси ҳақиқат, Генрих ундан кейин "Мен туғилган Арманистоним тажовузкорлардан ўзини ҳимоя қилмоқда, насроний қадриятларини сақлаб қолиш учун ўз халқининг тарихий ерларида яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилмоқда". Пост, мен тушунимча, ўз давлатлари чегараларидан ташқарида содир бўлаётган воқеалар ҳеч қачон қизиқтирмаган, географик хариталарни билмаган, Кавказда нима борлигини, чегараларни ўрганмаган европаликлар учун мўлжалланган. Шунинг учун улар ушбу постни кўриб, гарчи Озарбайжон ўз ҳудудида жанг қилса ҳам, Озарбайжон Арманистонга ҳужум қилди, деб ўйлашади", – дейди эксперт.

Филипп Экозянцнинг таъкидлашича, бу сўзлар билан Генрих Мхитарян яна бир ёлғонини бошлайди. "Ўйлайманки, кўплаб мамлакатлар бир пайтлар арман ибодатхоналарини қурганларидан афсусланишган. Чунки бизда шундай ўйин бор: агар бирор жойда маъбад топсангиз, тамом, ўша ер бизники. Ибодатхона бўлса бўлди: арманлар қадимги халқ, ибодатхона ҳам қадимий ва бу ерлар бизники. Тушундингизми? Ушбу ибодатхоналарни қуришга бизга юз йиллар давомида рухсат берган одамлар бундан минг марта пушаймон бўлишган. Арманлар булар уларнинг тарихий ерлари эмаслигини, бу ерлар бошқа миллатларнинг ерлари эканлигини билишлари керак. Тинч, хотиржам яшаш лозим. Улар сизга черков қуришга рухсат бердими – ибодатингизни қилинг".

"Яна Генрих Мхитаряннинг ёзишича: "Бу урушда арман халқи христиан қадриятларини ҳимоя қилади”. 

"Мен шуни айтмоқчиманки, ҳеч бир урушда христиан қадриятларини сақлаш ҳуқуқи ҳимоя қилинмайди... Хорижий давлат ҳудудидаги урушда христиан қадриятлари ҳимоя қилинмайди", – дея таъкидлаган Яқин Шарқ тарихи тадқиқотчиси.

"Бу насроний қадриятлари ҳақида жуда ёмон, эски “ашула”. Исроил Ори уни 300 йил олдин Форсда бошлаган, кейин 20-асрнинг бошларида Туркияда давом этган. Худди шу қўшиқ ҳозир ҳам давом этмоқда: "Биз насрониймиз, улар бизни ўлдирмоқдалар, ёрдам беринглар, улар биз христиан эканлигимиз учун бизни ўлдиришяпти!" 

Бу ғирт ёлғон! Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги замонавий можарода христиан қадриятлари аралашмаган ва сабаб ҳам бўлмаган. Бутун дунё буни мукаммал тушунади ва бизнинг кундалик ҳаётда қандай христиан эканлигимизни ҳам жуда яхши билади", – деди у.

"Мен кейинги жумлани ўқишдан ҳам қўрқаман, лекин мен уни ўқишим шарт. Унинг (Мхитарян) ёзишича, гўёки Озарбайжон қўшинлари болалар боғчаларига ҳужум қилаётган эмиш!

Сиз бу воқеаларни қаерда кўряпсиз, Генрих? Озарбайжон танклари болалар боғчасининг деразасидан ўйинчоқ тўппонча билан қараб турган болакайни мўлжалга олади… Бу ким учун ёзилган? Буни ким ўқиб йиғлайди ва репост қилади? Демак, Арманистон Боку шаҳри яқинидаги насроний қадриятларини ҳимоя қилади ва Озарбайжон танклари барча болалар боғчаларини ўраб олади", – дея Экозянц Мхитаряннинг ёлғонларини киноя билан изоҳлаган.

"Биласизми, нима қўрқинчли? Мен Европада, Америкада, Россияда бу масалаларга чуқур кириб бормайдиган одамларнинг озарбайжонлар ҳақида нима ўйлашидан қўрқаман! Аммо бутун дунё ҳамжамияти ҳозир уруш кетаётган ерларни Озарбайжон деб билади. Дунё ҳамжамиятининг фикрига кўра, Озарбайжон ўз ҳудудида ўз христиан қадриятларини болалар боғчаларида ҳимоя қилишга қарор қилган, гранатомёт билан яширинган сиз билан уруш олиб бормоқда. Албатта, мен Генрих Мхитарянга эмас, балки етарли даражада тўғри фикрдаги арманларга мурожаат қиламан: ҳеч бўлмаганда шу постни қайта жойлаштиришни тўхтатинг, у ёмон тугайди, айниқса насронийлик ҳақидаги «ашула». Ҳозирги можарода христианлик мавзуси йўқ, умуман диний асос йўқ. Ўзингизга ва бутун дунёга ёлғон гапирманг", – деб хулоса қилган Филипп Экозянц.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

774 11:41 21.10.2020

Ашараи мубашшара: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

79 11:35 21.10.2020

Шариат Кенгашларининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Онлайн...

131 10:30 21.10.2020

“Муҳаммад” исмини бетаҳорат айтмаган султон

406 10:04 21.10.2020

Тоғли Қорабоғ ва лоббизм

611 09:30 21.10.2020

Исоқхон Тўра Ибрат: "Салла ўраган мўйсафид яҳудийга ихлос..."

1394 22:00 20.10.2020
« Орқага