Илм

«Ўзликни ўзлиги борлар ҳимоя қилади»

687

Ҳа, айнан шундай, ўзликни ўзлиги борлар ҳимоя қилади, авайлайди ва асрайди. Ўзлиги йўққа ҳеч нарсанинг фарқи йўқ.

Большевиклар келганда ўзлиги борлар динлари, ватанлари ва шаънларини ҳимоя этганлар. Бу йўлда жонларини қурбон қилганлар. Ўзлиги йўқлар эса, бир юмалаб болшавойларга айланганлар.

Ўзлиги борлар советнинг темир панжаралари аро ўзлиги учун курашиб ўтди. Жуда бўлмаганда ўзлигидан воз кечмади. Ўзлиги йўқлар эса, чин коммунист, рост комсомолга дўндилар.

Мустақиллик даврларида ҳам ўзлиги борлар ўзлигига содиқ қолдилар. Ўзлиги йўқлар эса аксар ғарбдан, қолгани шарқдан андоза истадилар, тобеълик изҳор қилдилар. Ўзлигининг метин асослари туриб, ўзгалардан ўзлик изладилар.

Бу юртнинг содиқлари, ҳомийлари ва жонкуярлари ўзлигини билганлардир. Ўзлиги йўқлар эса, хоҳлаган пайтда ўзгаларга сотиладилар, ватанга хиёнат қиладилар. Эътибор беринг, шамол қаердан эсишига қараб ўша томонга эгиладаганлар айнан ўзлиги йўқлар бўлади. Демак, энг хавфли ва энг тубан кимсалар улардир. Ўзлиги борлар эмас.

Бу гапларимни кейинги кунлар воқеалари ҳам тасдиқлаб турибди. Сиз қайси тарафда эканингизни тафтиш қилиб кўринг.

Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: "Коррупция қандай йўқолади?!"

769 02:40 11.05.2020

Аёл киши ўз эрига нима деб мурожаат қилиши керак?

6601 17:50 09.05.2020

Бева аёлнинг жаннатга кириши осонми?

1355 10:30 29.04.2020

Муҳкам ва муташобиҳ оятлар ҳақида...

949 19:00 28.04.2020

"Бу иттифоққа бекор яқинлашдик..."

6094 18:00 28.04.2020

Боқиб олган фарзандларим бир бирига номаҳрамми?

2570 10:00 28.04.2020
« Орқага