Ахлоқ

Узрли ҳолатида қўл бериб кўришмаслик ҳукми

761

Амр ибн Шарийд отасидан ривоят қилади:

Сақиф элчилари орасида моҳовга чалинган бир кимса ҳам бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Байъатингни қабул қилдим, ортингга қайтавер», дея хабар жўнатдилар. Муслим ривояти.

Мусулмонлар мулоқотида қўл бериб сўрашиш суннат амалдир. Аммо бу амал сабабли бирон бир юқумли касаллик юқиши эҳтимоли бўлса, бундан тийилиш вожиб бўлади.

Зотан, ҳадис мафҳуми шунга далолат қилиб турибди.

Сақиф қабиласи элчилари байъат қилиш  учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига келишди.  У зот алайҳиссаломга улар орасида мохов касаллиги бор кимсани хабари етгач, унга  бу касаллик юқумли экани, бошқа мусулмонларга юқтириб қўйиши мумкинлиги эътиборидан байъати қабул бўлгани ва ортига қайтиши мумкинлигини етказиб қўйдилар.

Демак, ҳозирги кундаги ҳолатларда ҳам ушбу ҳадисга амал қилишимиз лозим.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага