Ислом

“Узумни ҳалол дейсизлар, хамрни ҳаром дейсизлар...”

3315

Бир яҳудий бир мусулмонни меҳмонга чақирди. Меҳмонга узум қўйди. Мусулмон узумни еди. Кейин яҳудий унга хамр (маст қилувчи ичимлик) келтирди. Мусулмон хамрни ичмади. 

Яҳудий мазах қилиб: “Сиз мусулмонлар жуда ғалатисизлар. Узумни ҳалол дейсизлар, хамрни ҳаром дейсизлар. Ваҳоланки, бу хамр шу узумдан тайёрланади-ку!” деди. 

Шунда мусулмон яҳудийдан: “Хотининг борми?” деб сўради. 

У “Ҳа” деди. 

“Чақир хотинингни! деди. Яна мусулмон ундан “Қизинг борми?” деб сўради. 

У: “Ҳа” деди. “Қизингни ҳам чақир!” деди. 

Кейин яҳудийга қарата: “Кўрмайсанми, Аллоҳ сенга хотинингни ҳалол қилиб, қизингни ҳаром қилди. Ваҳоланки, қизинг хотинингдан туғилган” деди. 

Яҳудий: “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ” деб мусулмон бўлди.

Қудратуллоҳ Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага