Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ва ниҳоят! МАГАТЭ мутахассислари Запорожье АЭСига йўл олди

586

Россия Украинага уруш бошлагандан бери дунё хавотир билан кузатаётган станцияга Халқаро атом энергияси агентлигининг 14 нафар мутахассиси борадиган бўлди. Улар аллақачон йўлда ва шу ҳафта атом электр станциясига этиб боришлари керак. 

МАГАТЭ экспертлари гуруҳи Запорожье атом электр станциясига йўл олди, деб хабар берди халқаро агентлик раҳбари Рафаел Гросси Тwitter’да.

"Ва ниҳоят МАГАТЭнинг қўллаб-қувватлаш ва ёрдам миссияси Запорожье АЭСига йўл олди”, — деб ёзади у. 

Ташкилот бош директори бошчилигидаги 13 нафар экспертдан иборат миссия шу ҳафта электр станциясига келиши кераклиги ҳақида аввалроқ The New York Times хабар қилган эди. Нашрнинг ёзишича, атом электр станциясига “асосан нейтрал давлатлар” мутахассислари ташриф буюриши керак: Польша, Литва, Хитой, Сербия, Албания, Франция, Италия, Иордания, Мексика ва Шимолий Македония. Делегация таркибида АҚШ ва Буюк Британия вакиллари йўқ, деб таъкидлади газета. 

Гросси Тwitter’даги хабарида ҳамкасблари қайси давлатлар вакили эканлигига ойдинлик киритмаган. 

The Wall Street Journal агентлик ходимлари станцияга эҳтиёт қисмлар, радиация мониторинги ускуналари ва бошқа жиҳозларни олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.  

Энергодар шаҳри ва у ерда жойлашган Запорожье атом электр станцияси февраль ойининг охиридан бери рус қўшинлари назоратида. Ёзда Россия ва Украина бир неча бор бир-бирини атом электр станциясини ўққа тутганликда ва ядро хавфсизлигига хавф солаётганликда айблаган. 

27 август куни Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ташкилот Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатларга ЗНППни Украина ҳарбийлари томонидан ўққа тутилгани ҳақидаги далиллар билан мактуб юборганини маълум қилди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўққа тутиш 18 июлдан бери давом этмоқда – департамент уларнинг охиргиси ҳақида 28 август куни хабар берди. Ўша куни Энергодар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти атом электр станцияси устида уриб туширилган дрон ҳақида ахборот тарқатган. 

Украина томони Россия ҳарбийларидан электр станциясини тарк этишни талаб қилмоқда. Катта еттилик мамлакатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) ташқи ишлар вазирлари ҳам шундай чақириқ билан чиқишди: уларнинг фикрича, Россиянинг ҳаракатлари “Украина аҳолиси, қўшни давлатлар ва бутун дунё ҳамжамиятига хавф туғдиради”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Путиннинг ҳаракатларида ватанга хиёнат аломатлари бор» — Санкт-Петербург депутатлари амалдорларга қарши курашмоқда

165 16:35 27.01.2023

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

502 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

582 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

251 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

183 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

238 13:50 27.01.2023
« Орқага