Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Вакцина олишдан аввал қандай тайёргарлик кўриш керак?

568

Бугунги кунда юртимизда оммавий эмлаш бошланди, лекин кўпчилик вакцина олишдан аввал қандай тайёргарлик кўриш ва нималарга эътибор бериш тўғрисида батафсил маълумотга эга эмас. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусология илмий-текшириш институтининг юқумли касалликлар шифокори Утегенова Соҳиба Комиловна шундай маълумот беради:

 "Ҳар бир шифокор вакцинацияга келган фуқарони тўлиқ текширувдан ўтказиши лозим. Жумладан, қон босими, тана ҳарорати, пульс сатурацияси ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим. Қолаверса, ҳомиладорлик эҳтимоли мавжуд бўлган 18-45 ёшдаги аёлларга вакцинадан олдин ҳомиладорликни тест орқали аниқлаш ҳам тавсия этилади. Бундан ташқари вакцинациядан олдин шифокорга қабул қилаётган дориларингиз ҳақида ҳам айтишни унутманг. Вакцина олиш кунидан 72 соат оралиғида тана ҳарорати кўтарилган инсонларга вакцина олишларига рухсат этилмайди.

Ҳозирда оммавий вакцинация 65 ёшдан юқори аҳоли ўртасида амалга оширилмоқда. Катта ёшдаги инсонларда, истайсизми ёки йўқми, ёндош касалликларининг кечиши кузатилади. Бироқ вакцина олишга келган фуқаронинг ўша куни қон босими меъёрда бўлиши керак. Худди шундай қандли диабет билан қийналаётган инсонларнинг ҳам вакцина олинадиган куни қанд миқдори нормал ҳолатда бўлиши талаб этилади", — деди мутахассис.

Шунингдек тромбоцитопения, яъни қон ивишига алоқадор касаллиги мавжуд бўлган ёки антикоагулянт қабул қилаётган беморлар, қолаверса, аутоиммун ёки иммун танқислиги билан касалланган, талоқ органида муаммолари борлар, буйрак жарроҳлигини бошдан ўтказганлар, сўнгги 6 ой ичида жароҳатланганларга ҳам вакцина олиш мумкин эмаслигини Утегенова Соҳиба таъкидлаб ўтди.

"Шу билан бир қаторда иммуномодуляторлар, глукокортикозоидларнинг иммуносупрессив дозасини қабул қилаётганлар (доза: 1 ҳафтадан кўп даврда кунига 20мг преднизон); моноклонал антитаналар, тимозин, интерферон қабул қилаётганларга ҳам вакцина олишлари тақиқланади. Маҳаллий дори қабул қилаётганлар (мазлар, кўз томизғичлар, бурун спрей ва ингаляторлар) бундан мустасно.

Шунингдек, аллергик таъсирга мойил инсонлар бор. COVID-19га қарши вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахсларга вакцинадан фойдаланиш тавсия этилмайди. Ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганларни ҳам вакцина қабул қилмайдиганлар сафига киритишимиз мумкин" — деди шифокор.

Демак эмлашдан сўнг сауна, ҳаммом қабул қилиш ва инъекция соҳасига муолажалар ўтказиш тақиқланади!!!

Вакцина олган фуқаро эмлашдан сўнг дастлабки 30 дақиқа давомида шифокор кузатувида бўлиши ва 3 кун давомида шифокор ва патронаж ҳамшира томонидан кузатув остига олиниши лозим.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда "Спутник V" билан ярим миллион киши эмланди

171 13:00 15.04.2021

Johnson & Johnson вакцинаси билан эмлаш тўхтатилди

237 12:30 14.04.2021

Хитой тан олди: “Вакциналаримизнинг самарадорлиги паст...”

506 09:30 12.04.2021

Турли хил вакцина билан эмланиш ҳақида маълумот берилди

696 18:00 11.04.2021

АҚШ: яна бир вакцинанинг салбий таъсирлари аниқланди

353 15:00 09.04.2021

Вакцинанинг ножўя таъсирларини даволаш учун шифохоналар тайёрланди

390 11:20 09.04.2021
« Орқага