Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Вакциналашнинг асосчилари – мусулмон олимлар

1871

Замонавий вирусология асослари ўқитилаётганда ушбу фан ривожига ўз ўрнига эга бўлган олимлар қаторида Абубакр Муҳаммад Ибн Закариё ар-Розий (865-925) илмий меросига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилади. Ар-Розий ўрта асрларда Европада Rhazes номи билан машҳур бўлган олимдир.

Ўрта асрларда энг кўп тарқалган юқумли касалликлардан бири чечак бўлиб, қўзғатувчиси “Вариола мажор” ва “Вариола минор” вируслари ҳисобланади. Ар-Розий «Ал-Жудари вал-Ҳасбаҳ» («Чечак ва қизамиқ») рисоласида чечак ва қизамиқ касалликларини таърифлайди, уларнинг бир-биридан узоқ эканлигини кўрсатади (Fuat Sezgin, 1970). Бу рисола ўрта асрларда лотин ва Европанинг кўплаб тилларига таржима қилиниб, университетларда асосий қўлланма сифатида ўқитилган.

Ар-Розий, жумладан, чечак вируси қонда пайдо бўлганда қандай ўзгаришлар бўлиши, касалланмаган қондан фарқини кўрсатади. Бошқа касалликлардан фарқли равишда юқумли эканини исботлаб беради.

Британия энциклопедиясининг 1911 йилги нашрида ар-Розийнинг вирусли қон ва соғлом қондаги фарқлар тўғри аниқлангани эътироф этилади: «Касалликнинг дастлабки мавжудлиги тўғрисидаги энг ишончли далиллар IХ-асрда форс шифокори ар-Розий томонидан ёзилган, унинг белгилари аниқ тасвирланган, унинг патологияси гуморал ёки ферментация назарияси билан изоҳланган ва уни даволаш бўйича кўрсатмалар берилган».

Ар-Розий таърифи (қондаги ўзгаришлар, симптомлар, вирус инкубацияси даврида беморнинг умумий ҳолати) замонавий вирусологиянинг хулосаларига тўлиқ мувофиқ келади, дейилади Жорж Паули ва бошқа олимларнинг 2010 йилда эълон қилинган мақоласида.

Ар-Розий таърифи асосида чечакни даволаш учун чечак билан касалланган ҳайвон қони зардобини тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилади. Бу содда усул ҳозирги вакциналашнинг асоси ҳисобланади. Бу усул ёрдамида ўрта асрларда мусулмон мамлакатларда касалларни даволаш йўлга қўйилади. Бу вирус касалликларига қарши илк вакциналаш ҳисобланади. 

Чечакдан даволанишнинг бу усулини Европага 1734 йилда Буюк Британиянинг Истанбулдаги элчисининг хотини Мэри Уортли Меонтегрю олиб келади. Бу усул тезда самара беради. Ва инглиз врачи Эдвард Женнер молдан зардоб олиш усули ишлаб чиқади. Айнан Женнер вакциналашни кашф этган инсон бўлиб тарихга киради. Бироқ, юқорида айтилганидек, мусулмонлар асрлар давомида чечакдан даволанишда ҳайвонлар (эшак, мол)дан олинган зардоблардан фойдаланиб келишган, бу усул такомилга етказилган эди.

Ар-Розий мисолида мусулмонларнинг илмда ҳам пешқадам бўлганликлари, уларнинг илмий мероси Европада ўрганилганини билса бўлади. 

Бахтиёр Абдуғафур, ЎзР ФА генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти биотехнология ва нанотехнология лабораторияси мудири.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

325 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

169 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

188 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

426 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

261 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

235 18:25 02.10.2022
« Орқага