«Вақф» фонди Қашқадарёда эҳтиёжмандларга 40 млн сўмлик кўмак кўрсатди

12:30 07.05.2019 210

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан саховатпеша ҳомийлар кўмагида Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатди. Ушбу хайрия тадбири Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Хўжаи Жарроҳ зиёратгоҳида ўтказилди, бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати хабар қилади.

Тадбирда 33 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, касалликка дучор бўлган инсонларга жами 33 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари, 4 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам улашилган. Моддий ёрдам кўрсатилган инсонлар орасида саратонга чалинган инсонлар ҳам бўлиб, улар яхши инсонлар эътиборида эканликларидан мамнун эканликларини билдирди.

Тадбир сўнгида фонд раҳбарига йиғилганлар орасидан бир онахон келиб мурожаат қилди. Унга кўра 5 ёшли ўғли олтинчи бор буйрагидан операция бўлиши керак экан. Ижтимоий кўмакка муҳтож онага фонд томонидан 4 миллион сўм миқдорида моддий кўмак кўрсатилиши таъкидланиб, ўғли учун «Малҳам» акцияси доирасида ёрдам берилиши айтиб ўтилди.

Манба: Vaqf.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!