«Вақф» раҳбари Мадина Ислом университети талабалари билан учрашди (фото)

17:00 10.01.2019 978

Ўтган куни, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов Саудия Арабистонининг Мадина ислом университетидаги ўзбекистонлик талабалар билан учрашди. Бу ҳақда фонднинг телеграмдаги расмий канали хабар бермоқда.

Искандар Халилов давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилгани, унинг мақсад-вазифалари ва келгусидаги режалари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Ислом университети талабалари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Жумладан, хориж мамлакатларидан Фондга маблағ йўналтириш усуллари, Ўзбекистондаги хайрия ишларида қатнашиш тартиби ва бугунги кунда Фонднинг қайси акцияси учун маблағлар зарурлиги тўғрисида саволлар берилди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Саудия Арабистони сафари давом этмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!