Вақтнинг закоти

20:00 09.01.2019 723

Намозларни ўз вақтида адо қилар экансан, қимматли вақтингдан Аллоҳ таолонинг тоати учун бир қисмини ўтаган бўласан. Бунга мукофот ўлароқ, Аллоҳ таоло вақтингга барака бериб қўяди. Оз муддат ичида ҳам кўп ишларни қилишга қодир бўласан.

Бордию инсон қимматли вақтини илм мажлисларига ҳозир бўлиш ёки қийналиб қолган мусулмонларга ёрдам бериш каби ибодатлар билан Аллоҳ таолога яқинлашишга қизғанадиган бўлса, Аллоҳ таоло ундай кишининг вақтига талофат етказади. Ўшанда, инсон тавфиқдан бебаҳра қолганини ҳис қила бошлайди. Уни кўп ишлар билан машғул ҳолатда топасан. Бир жойдан бошқа бир жойга бораверади, бир неча сония олдин кетган ўша жой эгасини топа олмай юради. Шаҳарма-шаҳар сафар қилиб юраверади. Бирорта иши ҳам амалга ошмайди.

Аллоҳ таоло вақтингга барака бериб қўйишга ҳам, уни зое қилиб қўйишга ҳам қодир. Шу сабабдан ҳам айтамизки: “Вақтнинг ҳам закоти бор”.

Агар Аллоҳнинг тоатида, илм талабида, ибодатлар ва солиҳ амалларни қилишликда вақтингни инфоқ қиладиган бўлсанг, албатта, Аллоҳ таоло вақтингга барака бериб қўяди.

Муҳаммад Ротиб Набулсий
Абдуссами ЭРГАШЕВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!