Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вашингтон Пхеньян билан алоқа ўрнатмоқчи, лекин жавоб ололмаяпти

807

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти феврал ойидан бери турли каналлар орқали Шимолий Корея билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ Вашингтоннинг уринишларига Пхеньяндан ҳеч қандай жавоб келмаган.

Би-би-сининг хабар беришича, АҚШнинг бу уринишларидан мақсад икки давлат ўртасидаги тарангликни камайтиришдир. Тарангликнинг асосий манбаи эса Шимолий Кореянинг ядровий қурол ва баллистик ракета дастурлари ҳисобланади. АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан уч марта музокара ўтказди, лекин булардан ҳеч қандай натижа чиқмади.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг жорий ҳафтада Япония ва Жанубий Кореяга сафари асносида Шимолий Корея масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Жо Байден сайловолди кампанияси чоғида Ким Чен Инни каллакесар деб атаган ва у билан Шимолий Кореянинг ядровий салоҳияти қисқартирилгандан кейингина учрашиши мумкинлигини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Толибларга қарши ҳаракат АҚШда ваколатхона очди

800 12:40 29.10.2021

КХДР Ташқи ишлар вазирлиги Австралия, Буюк Британия ва АҚШнинг янги мудофаа альянсини танқид қилди

721 15:40 20.09.2021

Вашингтон: Пентагонда отишма. Қурбонлар бор

2079 12:10 04.08.2021

Дамашқ Вашингтондан товон талаб қиляпти

1017 19:00 14.04.2021

Вашингтон “дипломат ниқобидаги рус жосуслари”ни ҳайдамоқчи

782 16:00 08.04.2021

Вашингтон фаластинликларга ёрдам учун маблағ ажратади

624 16:27 26.03.2021
« Орқага