Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

663

АҚШ президенти Жо Байден Саудия Арабистони билан тузилган қурол битимларини бекор қилишга тайёрланмоқда. Бунга эса унинг “Риёз томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишларига йўл қўйилаётгани” ҳақидаги хавотирлари сабаб бўлган. 

Яқинда АҚШ ҳукумати Саудия Арабистони билан ярим миллиард долларлик қурол савдоси битимнинг амалга оширилишини вақтинча тўхтатган эди. Reuters агентлигининг хабар беришича, Вашингтон Риёзга мудофаа қуролларини сотиш билан чекланмоқчи. 

Жо Байден Саудия Арабистонини Ямандаги урушга аралашуви туфайли танқид қилиб келади. 

АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп лавозимдан кетишидан бир неча ҳафта аввал Саудия Арабистонига 290 миллион доллар эвазига 3 мингта GBU-39 SDB I бомбасини ҳамда 480 миллион доллар эвазига 7 мингта Raytheon Paveway тизимларини сотишни маъқуллаган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Байден қўпол хатога йўл қўйди...”

4987 18:00 02.05.2021

Жо Байден “арманлар геноциди”ни расман тан олмоқчи

1035 12:40 23.04.2021

АҚШ президенти Афғонистондан чиқиш муддатини айтди

616 12:30 15.04.2021

“Толибон” ҳужумларни орттиради, агар...

975 13:25 20.03.2021

Европа Иттифоқи ҳам Путинга қарши

1150 12:00 19.03.2021

Теҳрон кутганидек бўлмади: санкциялар муддати яна узайтирилди

628 17:30 06.03.2021
« Орқага