Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вашингтон Россияга зудлик билан санкция қўллаш фикрини маъқулламади

727

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен айни дамда Россияга қарши иқтисодий санкциялар қўллаш фикрини рад этиб, бу Ғарбнинг Россиянинг Украинага эҳтимолий агрессиясини тийиб туриш имкониятига путур етказишини айтди. 

“Санкциялар ҳақида гап кетганда, улардан мақсад Россия агрессиясини тийиб туришдир. Шундай қилиб, агар улар ҳозир қўлланса, биз тийиб туриш таъсирини йўқотамиз”, – деди Блинкен 23 январь, якшанба куни CNN телеканалига берган интервюсида.

Айни пайтда Блинкен Россия қуролли кучларининг камида битта бўлинмасининг Украина ҳудудига бостириб кириши АҚШ ва Европанинг “тезкор, қатъий ва муштарак жавобига” олиб келишини таъкидлади.

Британия ҳукумати аввалроқ Кремлни Украинада россияпараст раҳбарият ўрнатишга интилаётганликда айблаб, Россияга нисбатан қаттиқ иқтисодий санкциялар қўллаш билан таҳдид қилган эди. “Россия Украинага бостириб киришга, шунингдек, қўғирчоқ режим ўрнатишга ҳаракат қилса, жиддий оқибатларга дуч келади”, – деди Британия бош вазири ўринбосари, адлия вазири Доминик Рааб 23 январь куни Sky News телеканали эфирида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса Лондонда янграган баёнотларни “дезинформация ва провокацион фаолият” деб атаб, НАТО давлатларини Украина атрофидаги кескинликни кучайтиришда айблади.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам январь ойи ўрталарида The Washington Post газетасига берган интервьюсида Украина чегаралари яқинига ҳарбийларини жойлаштиргани учун Россияга қарши зудлик билан санкциялар жорий этилиши керак, деган фикрни билдирган эди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

143 21:50 22.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Лазарь Моисеевичнинг тазарруси

382 21:10 22.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонларига қасд қилиши

46 20:35 22.05.2022

Динимни ўрганаман: эркак киши тилла ёки кумуш тақинчоқлар тақиши ҳақида

363 20:05 22.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Хушхулқ пайдо бўлиши мисоллари

256 19:05 22.05.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

974 18:48 22.05.2022
« Орқага