Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вашингтон ва Ар-Риёд икки томонлама муносабатларни муҳокама қилдилар

408

АҚШ давлат котиби ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири телефон орқали суҳбатлашди.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон ал-Сууд билан телефон орқали суҳбат ўтказди, деб хабар берди Қироллик ташқи ишлар вазирлиги.

Ал-Сууд Блинкенни янги лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва Ар-Риёд Вашингтон билан минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Ташқи ишлар вазирлари АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги "тарихий ва стратегик муносабатлар" ва бошқа қатор масалаларни муҳокама қилганлар.

Бу Блинкен Америка дипломатияси раҳбари этиб тайинланганидан кейин Саудия томони билан биринчи алоқаси ҳисобланади.

АҚШ президенти Жо Байден 4 феврал куни Вашингтоннинг устувор вазифаси Ямандаги инқирозни ҳал қилиш эканлигини эълон қилди. “Бу уруш тугаши керак. Ваъдамизни бажариш учун биз (Саудия Арабистонининг) Ямандаги операциялари, шу жумладан қурол-яроғ савдосини қўллаб-қувватлашни тугатмоқдамиз", деган Байден.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Юздаги тукларни теришнинг ҳукми

666 23:00 05.05.2021

Журналист суд жараёнига аралаша олмайди

234 22:30 05.05.2021

Бельгия: эронлик дипломат бўйича суд ҳукми кучга кирди

301 22:00 05.05.2021

Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади

473 21:30 05.05.2021

Буркина-Фасо, Яман ва Жанубий Судан очарчилик гирдобида

336 21:00 05.05.2021

Ўзбекистоннинг Афинадаги консуллиги ёпилади, Швецияда элчихона очилади

453 20:30 05.05.2021
« Орқага