Илм

Васиятнома ёзиш лозим...

571

Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

“Бирон нарсани васият қилмоқчи бўлган мусулмон киши васиятини ёзиб олмай икки кеча тунашга ҳаққи йўқ”. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Аллоҳнинг Расулидан шу ҳадисни эшитганимдан кейин васиятимсиз бир кеча ҳам тунамадим” (Бухорий ривояти).

Мусулмон киши ўлимни эсидан чиқармас экан, доим охиратга тадорик кўриб юради, гуноҳларидан тавба қилади, қилган хатоларини тузатишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз доим саҳобаларга ўлимни, охират кунини эслатиб турар эдилар. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: “Лаззатларни тугатувчини (яъни ўлимни) кўп эсланглар” – дейилган.

Васият ёзиб қўйиш ҳам ўлимни эслатиб турувчи омиллардан бири ҳисобланади. Васият деганда фақат инсон ўзидан кейин қолдирадиган моддий мерослар эмас, балки бошқалар билан ўртасидаги олди-бердилар, шерикчилик мол-мулклари, омонатлар, буларнинг барчаси васиятда ёзилиши керак.

Васият ёзаётган киши ўз васиятини бисмиллаҳ, Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳга саловат айтиш билан бошлаши ҳамда шу васият унинг ўзига тегишли эканини исботлаш учун гувоҳлар иштирокида ёзиши мустаҳабдир.

Келинг, ҳар биримиз шу бугундан бошлаб васиятимизни ёзиб қўяйлик ва мана шундай улуғ бир суннатни қайта тирилтирайлик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Бундан 1430 йил аввал, айни шу кунда...»

1309 17:35 10.08.2019

Бирорта одам хато қилса, унинг ўрнида бўлмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт!

1018 19:30 28.05.2019
« Орқага