Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!

497

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этиш тарихи 1992 йилнинг 14 январидан бошланган бўлиб, айнан шу куни мамлакат парламенти қарори билан республика ҳудудида жойлашган барча ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, ҳарбий-ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа ҳарбий тузилмаларни Ўзбекистон Республикаси тасарруфига олинган.

Шундан бери мамлакатимиз армияси такомиллаштирилиб, минтақанинг энг кучлиларидан бири сифатида эътироф этиб келинмоқда. Хусусан, Global Firepower Index-2021 экспертларига кўра, Ўзбекистон армияси ҳарбий қудрати бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи, жаҳонда эса 51-ўринни эгаллайди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро миқёсда ташкил этиладиган армия ўйинларида ҳам юқори ўринларни эгаллаб келади. КХШТ томонидан асос солинган АрМИ-2021 халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон ҳарбий жамоаси 2-ўринни эгаллади. Юртимиз вакиллари 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, шу тариқа Ўзбекистон Хитой, Ҳиндистон, Беларус, Ветнам каби кучли футболчилардан устун келди.

Ана шундай халқаро майдонда юртимиз куч-қудратини намоён этиб, ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган ҳарбийларимизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан муборакбод этамиз. Azon.uz жамоаси мамлакатимиз келажаги, халқимиз тинчлиги йўлида хизмат қилаётган барча ватан ҳимоячиларининг мардлиги ҳамда ватанга садоқатини эътироф этиб, уларнинг барчасига чексиз миннатдорчилик билдиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

122 21:50 22.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Лазарь Моисеевичнинг тазарруси

355 21:10 22.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонларига қасд қилиши

46 20:35 22.05.2022

Динимни ўрганаман: эркак киши тилла ёки кумуш тақинчоқлар тақиши ҳақида

341 20:05 22.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Хушхулқ пайдо бўлиши мисоллари

252 19:05 22.05.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

960 18:48 22.05.2022
« Орқага