Янгиликлар

Ватандош олимдан коронавирус бўйича таклиф

9042

Маълумки, ҳозир Ўзбекистонда коронавирус кенг тарқалган. Менда бир таклиф бор:

Тиббий муолажалар билан бирга икки нарсани қилиш бу пандемиядан қутулишда асосий рол ўйнайди, деб ўйлайман. 

Булар - Аллоҳ таолога тавба ва илтижо қилиш ҳамда ваҳимага тушмаслик, хотиржам бўлишдир.

Биринчи ишни қилиш учун масжидларни очиб, жума ва жамоатларга рухсат бериш керак бўлади. Чунки, Аллоҳ таолонинг уйлари очиб қўйилмасдан У Зотга тавбани чинакам қилишнинг имкони йўқ. Масжидлар тақа-тақ беркитилиб, бозорлар ланг очилган ҳолда уйда "Аллоҳ, Аллоҳ" деб ўтиришда тузук маъно йўқ. 

Бунга ҳозирги гигиеник эҳтиёткорликлар (ниқоб тақиб юриш, масофа сақлаш, киришда қўлни стерилизациялаб кириш) билан рухсат берилса, ўзаро юқишлар олди олинади. Ўзи кўриб турибмиз, шундоқ ҳам бозорлар, магазинлар, ҳатто тиббий муассасаларда ҳам бунга тўлиқ риоя қилинмаяпти. Ҳамма ерда тиқилинч юзага келган. Шундай бўлгач, фақат масжидларни беркитиб қўйиш нотўғри бўлади. Аминманки, масжидга кириб-чиқадиган намозхонлар бу эҳтиёткорликларга бошқаларга қараганда кўпроқ амал қиладилар.

Иккинчи иш - ваҳимага тушмаслик, хотиржамликни таъминлаш учун йўллардаги блокпостлар, ҳарбийлар, турли тўсиқларнинг бутунлай олиб ташланиши лозим бўлади. 

Одамлар уларни кўриб ваҳимага тушишмоқда, йўллар тиқилинчлиги келиб чиққанидан хотиржамлик кетиб, асабий бўлиб қолишмоқда. Ваҳимага тушиш ва асабий бўлиш эса, ҳозирги тиббиёт тасдиқлаганидек, одамларнинг касалликка қарши иммунитетини пасайтириб юборади. Иммунитети пасайган шахс эса, ҳар қандай касалликни бошидан оғир ўтказадиган, айниқса, бошимизда турган бу вабога жуда чидамсиз бўлиб қолади. 

Ҳукумат мутасаддилари бу икки таклиф устида яхшилаб ўйланадилар ва тўғри қарор чиқарадилар, деб умид билдириб қоламан. Зеро, халқини ўйлаган одам бунга жиддий қарайди.

Сайфуллоҳ Носир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия даврида талабаларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф

148 20:01 12.08.2020

Ўзбекистонда масжидлар 17 августдан очилади ва ҳафтанинг тўрт кунида ишлайди

1192 19:32 12.08.2020

Карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди

381 18:09 12.08.2020

Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади

392 17:00 12.08.2020

Пандемия даврида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби қандай?

689 20:19 11.08.2020

Мисрда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга олиб келинди

721 19:16 11.08.2020
« Орқага