Таҳлил

«Вазирларнинг безанган хотинлари, ўйнашлари шунчалик кўпки...»

25211

«Фоиз», «туҳфа», «бакшиш», «кир», – коррупцияни маҳаллий жаргонда қандай аташмасин, мазмун ўзгармай қолаверади, – коррупция осиёликларнинг ҳаёт тарзининг жиҳатларидан бири бўлиб қолаверади. Одамлар  туҳфани очиқчасига қабул қилаверади, бу уларнинг ҳаётининг бир қисми.

Вазирлар ва мансабдор шахслар ўз маошларига уларнинг ҳолати талаб қиладиган даражада яшай олмайди. Лавозим қанчалик юқори бўлса, уларнинг уйлар  ҳам шунчалик баланд, ўз эрларининг мавқеъи ва таъсирига кўра қимматбаҳо буюмлар билан безанган хотинлари, ўйнашлари ва йўлдош аёллари шунчалик кўп. Бундай мамлакатларда бизнес билан шуғуллунувчи сингапурликлар бунақа одатларни уйга олиб келмаслик учун хушёр бўлишлари лозим.

1985 йил мартидаги бюджет муҳокамаси чоғида мен мухолифат билан вазирларнинг маошини ошириш борасида баҳслашдим. Парламентнинг ишчилар партиясидан аъзоси Д.Б.Жеяретнам менинг ойлик маошимни  (29,000 Сингапур доллари) Малайзия бош вазириники (10,000 Сингапур доллари) билан таққослади. 

Мен таққослаш учун қўшимча мисол келтириб, Филиппин президенти Маркоснинг ойлик маоши  атиги 1,000 Сингапур доллари эканлигини, 150 миллионлик аҳолини бошқарадиган Индонезия президентининг ойлик маоши эса 2,500 Сингапур доллари эканлигини айтдим. Шунга қарамай улар мендан кўра анча бой эди.

Индонезия етакчиси истеъфодан кейин ҳам қароргоҳини сақлаб қоларди;   Малайзия бош вазирига уй ёки уни қуриш учун ер бериларди; менинг расмий қароргоҳим эса ҳукуматга тегишли эди. Менда ҳеч қандай имтиёз, автомобиль, ҳайдовчи, боғбон, ошпаз ва бошқа хизматкорлар йўқ эди. Мен бош вазир ва бошқа вазирлар ҳар ойда маълум суммани олиши ва уни нимага ишлатишни ўзлари ҳал қилишларини белгилаб қўйгандим".

Бу кўр-кўрона эгалитаризмдан яхшироқ.

 Ли Куан Ю

Ташқарида телеграм каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқнинг 11 террорчи РКК си Ироқ шимолида зарарсизлантирилди

533 08:30 16.03.2020

Қирғизистонлик вазирларнинг чет элга сафар қилиши тақиқланди

262 15:00 13.03.2020

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 500 млн долларлик 52 та шартнома имзоланди

372 11:20 28.02.2020

Мисрдаги вазирликлар янги пойтахтга кўча бошлайди

1552 16:00 10.02.2020

Сомалида вазият жиддий: далаларни чигиртка босди

970 21:33 04.02.2020
« Орқага