Венгрия Қуддусда “дипломатик идора” очади

09:30 21.02.2019 275

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу сешанба куни Венгрия Қуддусда «дипломатик идора» очишга қарор қилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар қилди.

«Бир неча ой давом этган уринишлардан сўнг Венгрия Қуддусда дипломатик ваколатхонани очишга қарор қилди. Чехия Республикаси Қуддусда Чехия уйини очмоқчи бўлганидан кейин Словакия ҳам маданий марказ очишга қарор қилди»,- дейди Исроил бош вазири.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган йилнинг кузида Бразилия президенти Жаир Болсонаро Тел-Авивдан Қуддусга элчихонасини кўчиришни ният қилганлигини кейинчалик ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганлигини айтган эди.

2018 йил май ойида эса АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилганди.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!