Венгрия Қуддусда “дипломатик мақомга эга” савдо ваколатхонасини очди

11:12 20.03.2019 255

Венгрия Қуддус шаҳрида “дипломатик мақомга эга” савдо ваколатхонасини очди, дея маълум қилди Исроил бош вазирининг девонхонаси.

Ваколатхонанинг очилиш маросимида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто иштирок этган. Пресс-релизда қайд этилишича, мазкур ваколатхона Венгриянинг Исроилдаги элчихонасининг бўлими ҳисобланади ва у ерда уч нафар дипломат фаолият юритади.

Ушбу ваколатхона Европа давлатларининг Қуддусдаги илк дипломатик миссияси эканини айтган Нетаньяҳу бу Европанинг Қуддусга нисбатан муносабати ўзгариши учун муҳимлигини таъкидлади.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!