Венгрия: ўнлаб мусулмон муҳожирнинг ўлимига сабаб бўлганлар бир умрга қамалди

18:30 21.06.2019 593

Венгрия суди 71 муҳожирнинг ўлимида айбдор деб топилган тўрт контрабандачини бир умрга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. 

Сурия, Ироқ ва Афғонистондан бўлган муҳожирларнинг 59 нафари эркак, 8 нафари аёл ва 4 нафари болалар эди. Улар Австраядаги йўлда ташлаб кетилган юк машинасида нафаслари қисилиб ўлган. 

Муҳожирларни ташиган уч болгариялик ва бир афғонистонлик одамлар ҳаво олиши учун юк машинасининг эшигини очишни истамаган. Ваҳоланки, муҳожирлар бу ҳақда ўтиниб сўраган. 
Контарбандачилар одам савдосида ва эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдиришда айбдор деб топилди. Улардан уч нафари ҳеч қачон озодликка чиқмайди, тўртинчиси эса камида 30 йилини панжара ортида ўтказади. 

Ҳодиса 2015 йилнинг августида юз берган эди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!