Венгрияда муҳожирларга ёрдам бериш жиноятга айланди

09:00 24.06.2018 515

Венгрия парламенти шу ҳафта қонун лойиҳасини тасдиқлади. Унга кўра, ноқонуний муҳожирларга ёрдам берган одамлар жиноятчи сифатида тан олинадиган бўлди.

Бу ҳаракати билан парламент Европа Иттифоқи ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларинига қарши чиқди ва нодавлат ташкилотларнинг фаолият доирасини қисқартирди.

Расмий номи «STOP Soros» деб аталган янги қонунга кўра, аслида ёрдам бериш ҳуқуқига эга бўлмай туриб муҳожирларга ёрдам берган, яъни уларга қочоқлик мақомини олиши бўйича сўров берган ёки ноқонуний муҳожирларга Венгрияда яшаш ҳуқуқини олишига ёрдам беришга уринган шахс ёки гуруҳлар қамоққа олинади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!