Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Венгриянинг Турк Давлатлари Ташкилоти билан алоқалари ривожланмоқда

587

Турк Давлатлари Ташкилоти Европа ваколатхонаси ижрочи директори Жанос Ховари Венгрия ва мазкур ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида жуда яхши ҳамкорлик йўлга қўйилганини ва бунинг келажакда янада кучайишини билдирди.

Венгрия Бош вазири 2018 йили Турк Давлатлари Ташкилоти саммитига илк бор таклиф қилинганди. Венгриянинг ташкилотга кузатувчи аъзо бўлиши масаласи биринчи марта ушбу саммитда кун тартибига чиққан.

"Венгрия Бош вазири бу таклифни (кузатувчи аъзолик) шараф деб кўрди ва мамнуният билан қабул қилди. Бош вазир “Будапештда Европа ваколатхонаси очилади, унда барча аъзо давлатларнинг дипломатлари жойлашади”, деганди. Венгрия барча ваъдаларини бажарди. Вакиллик 2019 йилдан бери Будапештдаги жуда чиройли бинода фаолият юритмоқда", деди Ховари. 

Ховарига кўра, Будапештдаги ваколатхонада фаолият олиб бораётган Турк Давлатлари Ташкилотига аъзо давлатлар дипломатлари Венгрия дипломатияси, иш ва маданият оламининг турк дунёси билан яқиндан таниб олишига турки бўляпти. 

Ховарининг таъкидлашича, Венгрия билан Турк Давлатлари Ташкилоти аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик кундан кун мустаҳкамланиб бормоқда.

"Сўнгги 4 йил ичида Венгрия ва Турк дунёси ўртасидаги муносабатларда жуда катта ўзгаришлар бўлди. Covid-19 пандемиясига қарамай, биз бир-биримизга анча яқинлашдик. Хоссатан, пандемия даврида ақл бовар қилмайдиган ҳамкорлик содир бўлди. Ўшандан бери эпидемияни ҳеч ким кутмаганди. Венгриядан Турк Давлатлари Ташкилоти давлатлари учун ниқоб сотиб олдик” деди у.  

Ховари, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон табиий газ ва нефт ресурсларига бой эканини, Туркия ва Венгрия эса Европа бозорига чиқиш йўлида муҳим географик мавқега эгалигига эътибор қаратди. 

Унинг эътироф этишича, шу йил 11 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Турк Давлатлари Ташкилотининг давлат раҳбарлари саммити катта аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, Ҳозирда Туркманистон ва Венгрия ташкилотнинг кузатувчи аъзолари саналади. Келаси ойда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитда Туркманистоннинг билан ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Шимолий Кипр Турк Республикаси келаси йили Турк давлатлари ташкилотига кузатувчи сифатида аъзо бўлишини ҳақида ҳам хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

695 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

319 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

491 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

907 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

665 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1459 17:20 02.02.2023
« Орқага