Видео. Кўкча масжидида азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади

21:35 08.01.2018 2499

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида жойлашган Шайх Зайниддин (Кўкча) жомеъ масжидида азон овоз кучайтиргичлар орқали  айтила бошланди.

8 январь куни хуфтон намозини мазкур масжидда адо этган Azon.uz манбасининг маълум қилишича азон овоз кучайтиргичлар орқали баралла янграмоқда.

Қайд этиш керак, 7 январь кунидан бошлаб юртимиздаги энг йирик масжид бўлган «Ҳазрати имом» мажмуасида мўмин-мусулмонларни намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади. Ҳазрати имом жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов азонни баланд овозда чақириш ҳам шахсан давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётганини маълум қилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!