Видео

Видео: Кўзлари боғланган, оёқларига кишан тақилган уйғурлар...

6439

Хитойда қўллари орқадан кишанланган, кўзлари боғланган ва сочлари қиртишланган юзлаб кишининг темир йўл вокзалидан бошқа жойга олиб кетилаётгани акс этган видеотасвир инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг кескин танқидига учради.

Ушбу тасвирлар дрон ёрдамида олингани ва унда шарқий туркистонлик уйғурларнинг бошқа лагерларга олиб кетилаётгани акс этгани, тасвирлар Такламакон чўлининг шимолидаги Корла шаҳрида туширилгани айтилмоқда.

Видеолавҳада кўзлари боғланган ва икки томонида полициячилар бўлган кишиларнинг темир йўл вокзалига олиб келинганини кўриш мумкин.

Мазкур видеолавҳа ҳақида гапирган Австралия ташқи ишлар вазири Мэрис Пейн тасвирлар ҳаддан ташқари ёқимсиз эканини айтди.

“Уйғурлар ва бошқа мусулмонлар ўзбошимчалик билан ҳибсга олинмаслиги учун Хитойга мунтазам равишда чақириқлар юборяпмиз. Хавотирларимизни айтдик. Масалани ҳам ўзаро учрашувларда, ҳам халқаро учрашувларда муҳокама қилишни давом эттирамиз”, – деди у.

Манба: treuronews.com

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага