Видео. Рус йигит «Исломобод» жомеъ масжидида мусулмон бўлди

07:30 14.04.2018 1521

13 апрель куни жума намози вақтида аввал ғайридин бўлган йигит "Исломобод" жомеъ масжиди имомига муқаддас ислом динини қабул қилишида ёрдам сўраб келган, дейилади Muslim.uz эълон қилган хабарда.

Масжид имоми ҳам ўз навбатида ушбу йигитнинг сўровига жавоб берган ҳолда, динимизнинг асосларини тушунтириб ўтган. Бир ғайридиннинг исломни қабул қилишига кўпчилик гувоҳ бўлишини истаган ҳолда бугунги жума намозидан олдин жамоат олдида уни таништирган.

Рус миллатига мансуб йигит ўз исмини Исломдаги энг гўзал исм Абдуллоҳга ўзгартирган. Имомнинг сўзларига кўра, Абдуллоҳ ўз хоҳиши билан, кўриб-билиб муқаддас динимизни қабул қилмоқчилигини билдирган.

Абдуллоҳ жамоа олдида ҳам “Шаҳодат” калимасини айтиб, гўзал Исломни қабул қилганини кўрсатди.

Қуйидаги видеолавҳада Абдуллоҳнинг масжидда, жамоа олдида туриб калима қайтаргани акс эттирилган. Марҳамат, кўриб кўзингизни қувонтиринг. Мусулмонлик муборак бўлсин, эй Абдуллоҳ!

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!