Таҳлил

Видео: Зиёратгоҳлардаги ширк амаллар кетидан кимлар пул топмоқда?

2379

Бугун azon.uz cайтида ёзувчи Набижон Боқийнинг “Ҳамзани ким ўлдирган“ мавзудаги суҳбатини ўқиб, шундай хулосага келдим. Ҳамзани ҳақиқатдан зиёратгоҳнинг “шайх”лари ўлдирганига тўлиқ ишондим.

Ўзим “Вақф“ хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти филиалида ишлар эканман, кўп зиёратгоҳлар йиллар давомида қандайдир саводсиз “шайх”лар ва “шайхуха” аёллар томонидан эгаллаб олингани ва улар бу ердан кетишдан кўра ўлимни афзал билишига амин бўляпман. Улар ўз ўринларини сақлаб қолиш, меҳнатсиз пул топишга шу қадар берилганки, ширк, куфр каби амалларни қўрқмай жиғилдонга алмаштириб юборишганлар. Иложи бўлса ўша ерга қўйилаётган диний раҳбарларни ўлдириб, ёқиб юборишга ҳам тайёрлар. Ҳар қандай разиллик ва пасткашлик, туҳмат, шантаж каби ишлар улар учун чўт эмас.

Мисол учун яқинда бир зиёратгоҳга тайинланган қорини “Қуръон ўқиб берасиз” деб алдаб, бир уйга олиб киришибди. Дастурхонда турли спиртли ичимликлар қўйилган ва ...аёллар ҳам ўтирган экан. Қори хонага қадам қўймасдан зиёратгоҳ “шайх”ларидан бири орқасидан кириб”, “ҳали сиз бу ерда маишат қилаётган экансиз-да“ деб бақириб кетибди. Қори йигит чаққанлик билан уни туртиб юбориб хонадан қочиб чиқибди. Бу каби минг хил усулларни ишлатадиган шайхлар юзта Ҳамзани ўлдиришдан қайтмайди.

Ҳозирги кунда қонун устувор юртда бунақа “шайх”лар Президентимизнинг қарорларини ҳам сариқ чақага олмайди, очиқ айтаман, ҳеч нарсадан қайтмайди. Садақа авлодларингга уради, десангиз, “Ҳозирни ўйланг, кейин бир гап бўлар”, дейди. Бу каби манқуртлар “Вақф“ пули, унинг мулки, садақани еб бўлмаслиги каби ақидалардан мутлақо йироқ. Бундайлар дўзахдан ҳам, қонундан ҳам қўрқмайди.

Мисол тариқасида Паркент туманининг Заркент зиёратгоҳидан олинган лавҳани ҳукмингизга ҳавола қиламан.

Гапларимнинг нақадар ҳақлигини кўринг! Бу жой маданий меросларни сақлаш ташкилотига қарашли, ўша ернинг диний ходимлари ҳам дипломсиз, бирор даргоҳни тугатмасдан бемалол диний амалларни бажаришмоқда. Уларни ҳеч ким кўрмайди. Гапирмайди. Гапириб ҳам кўринг, тиргаклари кунингизни кўрсатади.

Ҳурматли ҳоким жаноблари! Сизлардан илтимосим ушбу каби жойларда ширкларга барҳам бериш учун кўмак беринг. Шунда ишларимиз унумли, юртимизга барака киради.Ёлғончи баъзи каззоб, қасамхўр шайхлардан ҳам қутиламиз. Айниқса билаги кучга тўла ёш-ёш йигитларнинг шайхлик қилишлари, аёлларнинг шайхуха бўлишлари ақлга сиғмас мусибатдир.

Пул учун одамлар нималар қилишмоқда. Ёлғонлар, алдашларга чидаб бўлмайди. Тўқима ривоятлар, асли йўқ гапларни агар гапираверсам соатлаб вақт кетади. Баъзи зиёратгоҳлардаги ўғриликлар, талон-тарожликлар ҳисобсиз. Авваллари одамлар қабристон, зиёратгоҳ пулларидан ҳазар қилишарди. Ҳозир эса ёқа бўғишиб талашадилар. Шу боис зиёратгоҳларда катта ислоҳотларни қилиш лозим.

Шермурод Тоғай Самарқандий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ботаника» боғида ҳам ўша аҳвол ёхуд дарахтларни қийнаманг!

929 14:00 04.11.2019

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси баёноти: «Заркент бобо» зиёратгоҳидаги ширк амал тўхтатилди!

1277 16:00 05.10.2019

Паркентдаги ҳолатга муносабат: «Ширкни Аллоҳ таоло кечирмайди»

1423 09:44 05.10.2019

Зиёратгоҳдаги дарахт бўйича расмий маълумот берилди.

1151 14:32 11.06.2019

Зиёратгоҳда ширкка сабаб бўлаётган дарахт ёқиб юборилган

6269 14:44 10.06.2019
« Орқага