Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун маъқулланди

3893

Ўзбекистон парламенти юқори палатасининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссиялари аъзолари, экспертлар, мутахассислар иштирокида мазкур қонун ўрганилиб, дастлабки тарзда кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, қонуннинг мақсади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.

«Ушбу Қонуннинг ҳозирги кунда долзарблиги, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг диний эътиқодини амалга оширишда дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, диний таълим олишни ва диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро низоларни келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур Қонун билан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олганини, ушбу омилларни инобатга олмай туриб мамлакатимизда яшовчи миллатлар ва элатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг мувозанатини сақлаб қолиш, уларнинг турли диний эътиқодлари ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилишни таъминлашнинг имкони яратилади», дейилади ахборотда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Кейинги босқичда қонун Президент томонидан имзоланиши керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Виждон эркинлиги динсизликни тарғиб қилишми?

901 13:45 06.07.2022

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун чуқурроқ ўрганилади

3618 20:25 14.07.2021

«Халқаро ҳужжатларда диний таълим ҳуқуқи деган нарса йўқ» – Адлия вазири

4169 13:21 10.07.2021

Адлия вазири: «Ўз вақтида «ибодат либоси»га таъриф беролмаганмиз...»

3651 12:09 10.07.2021

Мавзу: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар»

1495 11:30 10.07.2021

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»

3306 16:40 06.07.2021
« Орқага