Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вилоятларда йўловчи ташиш учун «Дамас» автомобилларидан воз кечилади

4270

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида вилоятлар марказларида «Дамас» русумли енгил автомобиллар фаолият кўрсатувчи йўналишларни босқичма-босқич автобус ва микроавтобуслар билан алмаштирилиши назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан такомиллаштириш Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унга кўра, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланган:

  • аҳоли пунктларнинг жамоат транспорт билан қамровини 95 фоизга етказиш;
  • ўрта ва йирик шаҳарларда жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 22 фоиздан 35 фоизга ошириш;
  • вилоят марказларида «Дамас» русумли енгил автомобиллар фаолият кўрсатувчи йўналишларни босқичма-босқич автобус ва микроавтобуслар билан алмаштириш;
  • 52 та автостанция қуриш ҳамда 29 тасини реконструкция қилиш;
  • 278 та янги автобус йўналишлари очиш;
  • 60 та янги шаҳарлараро автобус йўналишларини ташкил этиш;
  • автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилиши устидан назорат тизимини такомиллаштириш;

мунтазам йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун янги автобус ва микроавтобусларни олиб киришда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчидан харид қилишда қўшилган қиймат солиғини фоизсиз ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш тизимини жорий этиш.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Дамас»да тўрт киши уриб кетилгани ҳақида маълумот берилди

981 21:30 03.10.2021
« Орқага