Янгиликлар

Вирусдан вафот этган майит нега яқинларига берилмаяпти?

2416

Яқинда бир дўстимизнинг оталари тождор вирус туфайли бевақт вафот этди. Уч тўрт кун ўтгач,  кўнгил сўраб қўнғироқ  қилганимизда дўстимизнинг юм-юм йиғлаб айтган гаплари кўнгилга шу саволларни етаклаб келди:

Вирусдан вафот этган марҳумларни яқинларига бермай,  шифохонадан махсус хизматлар ёрдамида тўғри қабристонга олиб  бориб дафн этилиши нечоғлик  ўринли? 

Шифохонадан ювиб, ўраб берилгач, сўнгги сафар олдидан олтмиш йил яшаган хонадонида  бирров "меҳмон" бўлса, ортидан қолганлар рози ризолик тиласа,  бу ҳам бир таскин-тасалли  бўлмасмиди? 

Жигаргўшасининг совуқ  дийдорини ҳам бир кўрмай,  ўз  уйидан охир манзилга кузатолмаслиги фарзандлари ва яқинлари учун жуда бир изтиробли  армон эмасми? 

Шифохонага олиб кетилган  марҳум унгача шу уйда, шу оила  аъзолари билан яшаган-ку. Вирус  юқтирса тириклигида  юқтириб  бўлмасмиди? Ёки марҳум вирусни  касалхонада  орттирганми?

Уйидан ўз оёғи билан кетиб,  қабристонга сўнгсиз армон  тулпорида қайтаётган  беморларни "тезкор  реанимацион  муолажаларга қарамай" ўлдириб қўяётган эканмиз, ҳеч бўлмаса  қўлимиздан келадиган шугина  яхшиликни қилсак бўлмайдими? 

Албатта,  булар  шахсий  мулоҳазалар...

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия даврида талабаларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф

147 20:01 12.08.2020

Ўзбекистонда масжидлар 17 августдан очилади ва ҳафтанинг тўрт кунида ишлайди

1184 19:32 12.08.2020

Карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди

381 18:09 12.08.2020

Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади

390 17:00 12.08.2020

Пандемия даврида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби қандай?

689 20:19 11.08.2020

Мисрда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга олиб келинди

721 19:16 11.08.2020
« Орқага