Янгиликлар

Вирусли гепатит билан касалланганларга дориларни бепул берилиши таклиф этилмоқда

756

Вирусли гепатит билан касалланган беморларга дори воситаларини бепул ажратилиши ҳақида петиция эълон қилинди.

Мамлакат фуқароларининг вирусли гепатит ҳақидаги маълумотлари жуда ҳам кам, ҳатто, айрим тиббиёт ходимлари ҳам вирусли гепатитнинг давоси борлигидан бехабар. Бу касаллик, асосан, яхши тозаланмаган тиббий ускуналар орқали юқади. Қолаверса, бошқа турли юқиш йўллари, хусусан, ОИТС инфекцияси билан бир хил ҳолатларда юқади. 

“Лекин вирусли гепатит инсон танасидан ташқарида анча узоқроқ яшайди ва уни юқтириб олганлар кўпи билан 10-15 йил умр кўрар экан. Ҳаттоки, кўпчилик хасталар ўзининг вирусли гепатитдан касалланганлигини ҳам билмай жигар церрози ташхиси билан ўлиб кетмоқда. Ваҳоланки, бу касалликни уч ёки олти ойлик курслар билан тўла даволашнинг имкони бор.

Энг ачинарлиси шундаки, вирус юққанлар ўзлари билмаган ҳолда бу касалликни бошқаларга ҳам юқтириб қўйишмоқда. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу касаллик учун дори воситалари бюджет ҳисобидан бепул берилади. Ўртача ойлик билан кун кечираётган фуқаро дори сотиб олиш у ёқда турсин, тиббий қон таҳлилларини амалга оширишга хам қийналади. Чунки таҳлиллар жуда қиммат туради. Натижада эса кимнингдир фарзанди ёки ота-онаси ҳаётдан эрта кўз юммоқда”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатда вирусли гепатит билан касалланган фуқароларга давлат ҳисобидан бепул дори воситалари етказиб берилиши ва қон таҳлиллари арзонлаштирилган ҳолда амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек вирусологлари жамоаси ватанига қайтишди

278 09:00 23.05.2020

Ниқоб таққан ҳолда намоз ўқиш мумкинми?

936 10:19 23.04.2020

Хитой: “Вирус биздан тарқалмаган”

2184 16:00 20.04.2020

Конго: Эбола вирусига чалинган киши вафот этди

820 11:30 11.04.2020

Яна 1 нафар беморда ўлим ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди

2145 15:25 28.03.2020
« Орқага