Витрнинг қазоси жуфт қилиб ўқиладими?

06:30 14.03.2018 1920

Савол: Мен витр намозини қазо қилсам, эртасига ўқиб оламан. Бир киши “Агар витр намозини қазо қилсанг, уни жуфт қилиб ўқийсан. Чунки Набий (алайҳиссалом) витрни қазо қилсалар, эртаси куни ўн икки ракат қилиб ўқир эдилар”, деди. Шу гап тўғрими?

Жавоб: Қайси намоз фарзи қазо қилинса, аслида неча ракат бўлса, шундай ўқилади. Жумладан, витр намози ҳам. Ортиқ ҳам эмас, кам ҳам эмас.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!