Аввалроқ Беларусда ўтказилган президентлик сайловида амалдига давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Марказий сайлов комиссиясининг расмий ахбороти эълон қилиниши билан Лукашенкога давлатлар раҳбарларидан табриклар кела бошлади. Жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Беларусга табрик йўллади.
Шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин ҳам ўзаро муносабатлардаги кескинликка қарамай, Беларусь раҳбарини қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда хабар бермоқда.
Путиннинг табригида шундай дейилган: “Сизнинг сиёсий фаолиятингиз Россия-Беларусь муносабатларининг ҳар соҳада ривожланишига хизмат қилади, деган умиддаман. Иттифоқчи давлат келишуви, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, МДҲ ҳамда Жамоавий хавфсизли тўғрисидаги шартнома ташкилоти доирасида ҳамкорликгимиз янада чуқурлашишига ишонаман.
Бу шубҳасиз, Россия ва Беларуснинг қардош халқлари манфаатига жавоб беради”.