Иймон

Вой, демаслик учун "вов" бўл...

1395

Инсон “вов” ҳарфи шаклида яралади. Бир муддат қаддини тик тутса, ўзини “алиф” санайди.  Инсон мудом икки букилиб яшайди. Ҳолбуки тик ва тўғри бўлган куни ўлади. Бандаликнинг маъниси “вов”дадир, “алиф” илоҳият ва аҳадият (Аллоҳнинг биру борлиги тажаллиси) тимсолидир. Шунинг учун ҳам лафзи илоҳий “алиф”дан бошланади. “Алиф” коинотнинг калити, “вов” эса коинотдир. Робби бандаларини “вов” каби камтар бўлишини истайди. Мусо “дол” бўлганди, бироқ Фиръавннинг кўзи “алиф”да қолади.  Иброҳим оловда “вов”, Намруд эса биззот, оловда ўтин бўлди. Юнус балиқ қорнида “вов” шаклида ётиб ўзини қутқаради. Инсон она қорнида икки буклансагина тинчланади. Бутун бўйи басти билан чўзилиб ётса ҳам, ким мозорда тинч экан?  “Вов” “Алиф” билан нақадар яхши муносабатда бўлса, коинотнинг мувозанати ҳам шундай силлиқ бўлади.  Ким кимни эсласа, аввал ўшанга  югуради. Коинотда барча жисмлар бўшлиқда айланар экан, балки шунинг учун ҳам инсон бўшлиқда қолиб кетмагандир. Роббиси қалбини иймон билан тўлдирган. Аввали “алиф”дир, бир илоҳий нафас билан оқибати “вов” бўлади коинотнинг. Маъносини билмаганлар “вов” демайди, “вой” дейди. Буни англаб етганида "вовайло"лар, дейдилар. Яъни, “вов” бўлмагани учун фарёд қиладиганларнинг ҳолидир пушмонлик. “Алиф” дарахт, инсон унинг шохидир. Азроил уни бутамоқ учун келса, нафас товуши дағаллашади. Ҳар бири “дол” бўлади ва ўша дарахтдан ризқланади. “Вов” бўлади дарахтнинг соясидан паноҳ топади.  Ва Аллоҳ инсонга садо беради, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тилларидан етказилган хабарда инсонга ҳам “дол”, ҳам “вов” бўл” дейди. Бировнинг олдида эгилиш нақадар машаққатли?! Кимнингдир буйруғига итоат этиш нақадар оғир? Не-не шоҳларга бўйин эгмаган инсон, ўзи кўрмаган Борлиққа итоат қиладими? Инсон ўзини ҳам билмайди. Икки “лом” бир-бирига уйқашиб коинотни тутиб турган устунлар каби “алиф” атрофида турибди.  Коинотнинг кезувчилари юмалоқланиб сўнгги ҳарф каби ортидан кетаркан, инсон йўловчиликда ортда қолмаслик дардини қачон англар экан?  Машаққатдадир, пуштипаноҳи йўқ.  Оламга ва овозларга диққат қилганлар эшитади у қутлуқ чақириқни: "Сабр ва намоз билан Аллоҳдан ёрдам  сўранг!”  Сўнгра инсонни чақиради, балки жаннат ифорини ҳидлатиш учундир бу даъват? Балки ҳузурига чақираётгандир? “Эгил ва Мен сенинг бошингни  кўкларга етказаман, сенга кезиб охирига етолмайдиганинг жаннатлар, санаб адоғига етолмайдиганинг неъматлар ато этай” демоқликдир бу? Сажда қил, “вов” бўл, “вой” демаслик, “ла” (йўқ) бўлиш Роббингнинг қаршисида бор бўлиш, юксалиш демакдир.

Умида Адизова таржимаси 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нима учун намоз ўқимайсиз?

1290 21:00 31.10.2019

Намоз ўқимаса ҳам ахлоқи гўзал...

1141 15:30 17.10.2019

«Мен қўрқоқ одамман...»

3551 15:00 06.10.2019

Намозга рухсат бермаган раҳбар жазога тортилди

10620 15:05 21.09.2019

Тасбеҳлар неча мартадан айтилади?

1723 22:05 17.09.2019

Илк намозим...

1141 09:00 29.08.2019
« Орқага