Янгиликлар

Хушхабар! AzonTVга  YouTube’дан "кумуш тугмача" келди

1883

AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали очилганига ҳали бир йил тўлмаган бўлса-да, шу қисқа давр мобайнида юртдошларимиз, диндошларимиз, туркийзабон қардошларимиз учун фойдали бўлган дастурлар тайёрлаб эътиборга тушди, эътироф этилди.

Бу шубҳасиз Аллоҳ таолонинг фазлидандир. 

Кўрсатувларимиз онлайн, яъни фақат интернет  тармоғи орқали намойиш этилса-да, қисқа муддат ичида ўз мухлисларини топгани, томошабин аудиторияси етти ёшдан етмиш ёшгача  кенгайиб бораётгани биз ижодкорларни хурсанд қилиши билан бирга, зиммамизга улкан масъулият ҳиссини ҳам орттиради ва янада ғайрат билан ишлашга ундайди.

Яқиндагина AzonTVда намойиш этиладиган “Йўловчи” кўрсатуви миллатдошларимизнинг қўллаб қувватлаши билан, Сиз азиз муштарийларнинг баракали “овоз”ингиз орқасидан “Олтин кабутар” танловида ҳам фахрли ўринга сазовор бўлган эди. Бундай хурсандчиликлар, алҳамдулиллаҳ, давомли бўляпти.

YouTube’ тармоғида обуначиларга эга бўлган жуда кўплаб блогерлар YouTube’тугмаси тасвиридаги нишонни ушлаб турганига гувоҳ бўлгандирсиз. Бу ҳам бир эътироф албатта.

AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалининг YouTube’ канали раҳбарияти обуначиларимиз сони 100 мингдан ошгани учун "кумуш тугмача" жўнатибди ва бугун биз ушбу эътироф қабул қилиб олдик. Шу билан бирга, бу ҳолат халқимиз орасида диний, маърифий дастурларга эҳтиёж қанчалар даражада катта эканини, ўзбек миллатининг илмга, маърифатга, исломга нақадар ташна эканини ҳам яққол ифодалайди.

YouTube’нинг бу рағбати сиз-у бизга хайрли бўлсин! Дуоларингиздан умидвормиз...

Эҳтиром ила
AzonTV жамоаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Azon.uz телеграм канали 2019 йилда...

494 12:31 01.01.2020

«Олим, одам ва олам» китобининг аудио варианти тайёрланди

1303 17:34 14.09.2019

Islam-today хабари: “Ўзбекистонда илк диний-маърифий онлайн радио иш бошлади”

2317 21:00 11.12.2017
« Орқага